ФАҚИРНИНГ БОЙГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИ ҳикоя

ФАҚИРНИНГ БОЙГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИ
ҳикоя

Бадавлат бир аёл катта йўлда ўзининг қимматбаҳо автомашинасини ҳайдаб кетаётса, бирдан машинаси бузилиб, тўхтаб қолди. Сўнгра аёл кўп ўйлаб ўтирмай машинасидан тушди-да, катта тезлик билан келаётган машиналарни бирин-кетин тўхтата бошлади. Аммо ҳеч бири тўхтай демас эмиш. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қоронғу тушиб, ёмғир ёға бошлади. Шу пайт кутилмаганда ёшгина қорачадан келган йигит ўзининг эски русумли автомобилида келиб тўхтади. Аёл бир йигитга ва бир машинага менсимайгина қараб «мингсаммикан ёки қолсаммикан?» деган ўй ҳаёлидан ўтди. Аёл кўпроқ йигитни ташланиб қолишидан чўчир эди. Чунки унинг кўринишидан бадавлат аёл эканлигини пайқаш қийин эмас эди-да.
Аммо аёл кўп ўйлаб ўтирмай, бир қарорга келди ва машинага миниб олди.

Йўл-йўлакай йигитнинг исм шарифи ва иш жойини сўраб билиб олди. Йигитнинг кўринишида унинг жуда қашшоқ ва муҳтож бир инсон сурати акс этиб турар эди. Йигит ўзини "мен киракаш Адҳам бўламан" деб таништирди. Шундан сўнг аёлнинг кўнгли бир оз хотиржам бўлгандек бўлди. Орадан бироз вақт ўтгач, аёл йигитнинг одоби-ю ахлоқига ва  бирон маротаба аёл томон қайрилиб гапирмаганига қойил қолиб, ёмон гумонларга борганлиги учун ўзини айбдордек хис этди.  Шундай қилиб шаҳарга ҳам етиб келишди. Аёл "йўл кира ҳаққини қанча сўраса шунча бераман" деб бир чеккада тўхташини сўради.

Йигит тўхтади. Аёл:
- Йўл кира ҳаққи қанча бўлди?
Йигит:
- Ҳеч қанча!!
- Йўқ... бўлиши мумкин эмас. Сиз менга ёрдам бериб манзилимгача етказиб қўйдингиз.
Адҳам аёлга қараб деди:
- Йўлингизда учраган бирон бир шахсга яхшилик қилинг, мана шу менинг ҳизмат ҳаққим бўла қолсин, деб йўлида давом этиб кетди.
Бундай кутилмаган жавобдан аёл ҳайратда эди.

Бироз туриб ўйланиб қолди сўнгра йўлида давом этиб, йўл йўлакай аёллар қаҳвахонасига кирди ва официант аёлдан қаҳвага буюртма берди.
Официант аёл қаҳва келтирди. Бадавлат аёл унинг ранглари ўчган маъюс чеҳрасига ва катта бўлиб бўртиб чиқиб турган қорнига назар солиб сўради:
- Аҳволингиз яхшими синглим, чарчаган кўринасиз?!
Официант аёл:
- Ой куним яқинлашганга ўхшайди. Шунга бўлса керак...
- Ундай бўлса нега бироз дам олмайсиз?, деб официант аёлга қаҳванинг пулини узатди.
Официант аёл пулларни олиб деди:
- Кўз ёришимга озгина бўлса ҳам маблағ бўлсин деб бўш вақтларимдан ҳам фойдаланаман, деб ҳисобчининг олдига аёлнинг қайтимини олиш учун кетди. Чунки аёл қаҳванинг пулини официант аёлга ўн баровар кўп қоғоз пулида берган эди. Официант аёл қайтимларни олиб, бадавлат аёлга бермоқчи бўлиб қараса ...ўнг ва сўлида ҳам аёл йўқ эмиш. Аммо унинг ўтирган жойида бир парча қоғоз бўлиб, унда ««қайтими сизга ҳадя»» деган сўзлар ёзилган эди. Официант аёл буни кўриб жудаям қувониб кетибди ва яна нимадир излагандек варроқчанинг орқа бетига назар солиб қараса, у ерда ««гўдакнинг ҳадяси эса столнинг тагида»» деган сўзлар битилган экан. Официант аёл ойлик маошига 6 баровар келадиган маблағни кўриб, қувонганидан қичқириб юборади ва кўзлари лиммо-лим ёшга тўлиб  "туғилажак фарзандимиз ғамида юрган хожамни бориб хушхабар билан тезроқ қувонтирай" деб ишидан руҳсат сўрайди. У тез-тез юриб уйига қайтар экан, унинг шахтам босган қадамлари гўё кучли шамолдан ҳам ўзиб кетар эди.
Уйига вақтидан илгари қайтгани учун таажжубланиб турган хожасини аёл шоша-пиша чақиришга тушди. Ёки туғиш маҳали бўлдимикан деса, аёлининг қувончли овозидан бунга сира ўхшамас эди. Аёл "Адҳамака" деб хожасини бағрига ўзини отиб, деди:
"Аллоҳ бизни Ўз марҳамати ила сийлади"...
скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий