Бир неча йил аввалги бир #бўлган_воқеа

Бир неча йил аввалги бир #бўлган_воқеа:

Бир аёл ҳикоя қилади.;
Ёшим 25 дан ошган , турмуш қурганимга 8 йил бўлади. Уч фарзандим бор. Энг каттам биринчи синфга борди. Энг кичигим эса бир ёш бўлди. Алҳамдулиллаҳ..

Ҳаётимиздан нолимайман. Ҳаммада бўлганидек бизда ҳам турли кунларимиз бўлади. Баъзан ҳурсандчилик, баъзан хафачилик, баъзан мўл-кўл, баъзан эса тортилиб қолади.

Хуллас энг муҳими бу эмас. Энг муҳими — оиламизни ҳидоятдалиги, ҳўжайинимни жудаям ҳусни хулқли, тақвода бўлган мўмин киши эканликлари ва бизни ўз аро аҳиллигимиз мен учун ҳақиқий бахт эди.

Ҳар бир ҳолатимизда Аллоҳга суянишни, ҳаётда бошимизга қандай қийинчилик келишидан қатъий назар Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга шикоятчи бўлмасликни, фақат Аллоҳдангина сўраб, фақат Аллоҳгагина суянишни ҳўжайиним (Аллоҳ рози бўлсин у кишидан) ҳаётимиз давомида кўп такрорлаб, шу нарсани кўп уқтирар эдилар.

Баҳор кунларидан бири эди.
Ҳўжайиним бозорда савдо қилардилар. Савдолар анча оқсаган,  деярли тўхтаган деса ҳам бўлади. Чўнтаклар қуриган,  рўзғорда қийинчилик кунларимиз эди. Нонимиз кўпайиб қолган кунларда ортган нонларни кесиб, қуритиб, халтага солиб,  верандага илиб қўйгандим. Эрталаб нонуштага ўша нонлардан бир идишга солиб, дастурхонга қўйдим ва нонушта тайёрладим.

Ростини айтганда битта нонга етадиган ҳам пулимиз қолмаган эди. Ҳар доимгидек икки ракаат ҳожат намози ўқидим. Иймонимизни мустаҳкам қилишини,  доим ҳидоятидан айирмаслигини  ва охирида ризқимизни кенг қилишини Роббимдан сўраб, дуо қилиб, намозимни тугатдим.

Кейин хўжайиним ва катта ўғлимни нонушталарини бериб, дадасини ишга кузатдим ва кичикларим ухлаб ётишганида катта ўғлимни мактабига қўйиб келишга шошилиб, ҳижобимни олиш учун шефонерни очдим. Баҳор келиб, кунлар чиройли бўлганига қиш бўйи киймаганим юпқа ҳижобимни кийгим келди ва ўшани олиб кийдим. Ўғлим билан қўл ушлашиб, мактабига югуриб кетдик.

Уни мактабига қўйиб, уйга қайтарканман беихтиёр ҳижобим чўнтагига қўлимни солдим. Қўлимга чўнтагимда бир қоғоз илинди.  Олиб қарасам битта юз сўмлик экан. "Чўнтагимда унутиб қолдирган эканман қачонлардир"- дея ўйладим ва ҳурсанд бб кетдим. Ўша пайтдаги қувончимни таърифлаш қийин. Ҳаёлимга илк келган фикр, "ҳозироқ йўлдаги дўкончадан битта нон оламан (ўша пайтлар битта нон 100 сўм эди) ва кириб болаларимга чой тайёрлаб бераман"- деган нарса эди..

Нон олмоқчи бўлганим дўкончага етишимга тахминан 20 қадам қолганида, эски яшаган уйимизда қадрдон бўлган ва анча пайтлардан бери кўришмаган бир қўшни аёл қизчаси билан рўпарамдан чиқиб қолишди. Қизча ҳолажонлаб мен тарафга югуриб келди ва қучоғимга ўзини урди. Жуда ширин қизча эди. Росса яхши кўрардим уни. Қадрдонимиз бўлган қўшнининг қизчасига нимадир бериб ҳурсанд қилгим келди ва яна қўлларим беихтиёр чўнтагимга кетди ва ўша нон олишга илинжи бб турганим юз сўмликка урилди.. Ҳаёлимдан яшин тезлигида болаларимга нон кераклиги ва шу билан бир вақтда Али розияллоҳу анҳу билан бўлиб ўтган ўнта анор воқеаси келди.

Шартта Аллоҳга таваккал қилдим-да, ҳалиги юз сўмни қизчага бердим. У жудаям ҳурсанд бўлиб, пулини онасига мақтанди. Хуллас хайрлашдик.

Зиналардан уйимизга кўтариларканман, ҳаёлимда ва тилимда шивирлаб, фақатгина : "бирни берсанг ўнни бераман деган Роббимни ваъдасига ишонаман..."-дея тўхтамай такрорлаб, ўзимга ўзим далда берардим..

Уйга кириб ҳижобимни ечиб,  жойига илдим. Кичикларим ҳали уйғонишмабди. Қўлларимни ювгани ҳаммомчага кирдим. Қўлимни ювиб битирмасимдан эшик қўнғироғи чалинди. Югуриб чиқиб кўзликдан қараб, дадамга ўхшатдим . Шошилиб эшикни очдим, қўлларида роппа роса ўнта юз сўмлик нон билан устида пакетда бир кило гўшт ушлаб, дадам кулиб турардилар. Уйга кирарканлар невараларига ширинлик ололмаганларини, ўзим улар ёқтирганини оберишимни айтиб, қўярда қўймай, минг қаршилик қилсам ҳам мажбурлаб қўлимга минг сўм тутқаздилар..

Ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Бирпас дадамни қучоқлаб, бошимни кўксиларига қўйганча туриб қолдим ва кўз ёшларимни яшириш учун ҳаммомчага кириб кетдим..

Аллоҳим Сан қандай ҳам Улуғ Зотсан!Санга таваккул қилишни билмайдиган биз ношуд бандаларингни Ўзинг ҳидоят қил! Ғафлатдан уйғонишимизни насиб қил!

скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий