Шайтоннинг қўрқуви

Шайтоннинг қўрқуви

rasm
Бир мўмин кечқурун ҳуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташкарида ёмғир ёмғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди.
Алҳамдулиллаҳ деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди. Қани биродар эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин хайрон бўлиб:
- “Биродар масжидга кирмайсизми?” -  деб сўрабди.
- “ Йўқ кирмайман”  -  дебди.
-  “Нега?”
-  “Чунки мен Шайтонман”  - деди.
-  “Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?”.  Шайтон:
-  “ Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйиндан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиқганингда Аллоҳ бу амалинга аҳли оилангни гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллох бу амалинга бутун шахар мўминларни гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллох  таоло бутун ер юзидаги мўминларни гунохларини кечириб юборишидан қўрқдим”  -  деган экан.

скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий