ҲИЁНАТНИ КЕЧИРМАЙДИ

ҲИЁНАТНИ КЕЧИРМАЙДИ  
Пинҳон тутар қалбида кўп сирларин,
Кўнгли маскин, юзи ойдек ҳилоллар,
Кечиради бошқа ҳамма, ҳаммасин,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.  

Гарчи майин,мулойимдир сўзлари,
Бепарводек кўринар гоҳ ўзлари,
Кўлса ҳамки йиғлаб турар кўзлари,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.

Шодлик эмас алам,стам тотса ҳам,
Сабрлардан фақат кўз ёш топса ҳам,
Чидар унга қисмат тошлар отса ҳам,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.

Гарчи тўкин,бекам-кўст кунлари,
Юрагини эзар дард-у унлари,
Йиғлайверар,йиғлайверар тунлари,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.

Ташвишлардан унинг кўнгли синмайди,
Рўзғорим деб,болам дея тинмайди,
Нопок дилда меҳр, ҳаё унмайди,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.

Унга қаср қурманг тилло,зарлардан,
Содиқ бўлинг, бахт изламанг ҳарлардан,
Йироқ юринг беномус,беорлардан,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.

Фариштадир у парилар моҳири,
Зуҳродир у,сисиз унинг Тоҳири,
Ҳиёнатдир унинг чун йўл оҳири,
Ҳиёнатни кечирмайди аёллар.  ????

Хуршид  Карим

скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий