СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ. (Хаётий турмушдан олиб ёзилган вокеа)

СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ..  Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ. (Хаётий турмушдан олиб ёзилган вокеа) Муалиф:Робиябегим Исроилбек кизи. (1-2 кисм).       Азиз укувчим бу хикоямни севгини учбурчаги деб,номлаганлигим сабабини узингиз булган вокеаларни укиб булганингиздан сунг тушуниб оласиз,хаётда бундай уч бурчак севги мухаббатлар куплаб учраб туради. Мен бу хикоямда уч бир- бирларини севиб севилишган инсонларни реал хаёти ва такдирлари хакида ёзганман,кандай булса шундайлигича узимдан ёлгонларни кушмасдан.. Дунёда шундай бир ажойиб севги мухаббатлар хам булади,бу уч инсон бир-бирини севиши уч бурчак севгини келиб чикишини хосил килади. Уч инсондан икктаси бахтли булиб такдирини богласа,учунчи инсон умрини охиригача кийналиб шу севгисини оркасидан бошка инсонларни хам бахтсиз булиб колишига сабаб  булади. Юрагимдаги дил сузларимдан сизларга хикояларим ичида  ёзиб колдираман..... -- Кунгил экан дарвозасиз,к,албда колар доглар хам... К,анча унит булган сари,утмиш ёнма - ён  юрар экан --- Унут булсин десанг ,х,аётнинг  ачик чучук  уйини. Унитилмас у соядай эргашаркан,хар бир  босган йулингда. Айтчи х,аёт канча бахту к,айгу бор ,бу аламли дунёларда. Эришсангда чук,иларга йиллар дарди сени тутар к,улингдан. Улгайганда куз ёшингни артиб турар экан уз меванг  х,ам. Гузал шахрларимиздан бири булган Тошкентимизни эски шахар дахасида бир каттарок оила истикомат килишади,оила бошлиги Саидазимбой турмуш уртоги Хатича опа  билан 4 нафар угил кизларини  уйли жойли килиб узларидан тинчигач карилик гаштини суриб яшардилар. Кунларни бирида оилаларида энг катта кизлари булган Мухаббатни турмуш уртоги килган хиёнати ва бошка аёлга билдирмай уйланиб олганлиги сабабли оиласи бузулиб уйларига кайтиб келганлиги ота-она учун катта зарба булади. Мухаббатни кайнонаси Саидазимбойни,яне отасини опаси эди,аммасига келин булганлиги учун,нокобил угуллари дастидан бир кунда опа-ука бир умурга юз курмас булиб ашадий душманларга айландилар. Олдинлари собик итифок даврида иккинчи аёлга билдирмай уйланиб олиш,ёки оиласига хиёнат килиш жуда хам каттик кораланиб камдан кам инсонлар кечира оладиган булишган вактлар булганлиги учун хам Мухаббат эрини хиёнатини кечира олмасдан углчасини олиб уйларига кайтиб келган эди. Кизларини бошка бундай инсон билан,яшай олмаслигига кузлари етган ота-онаси ажралишига рози буладилар,кайнонаси яне аммаси бир неча марта харакат килса хам яраштира олмайди. Икки уртада гунохсиз угулчаси Музаффарни тирик етимга айлангани колади холос,кичкина бола отасига ва онасига судда мултираб караганича колаверади улар ажрашиб икки томонга кетадилар. *** Йиллар бир-бирини кувиб тез ута бошлади,Музаффарни олиб колиб онаси Мухаббатни бошка бир инсонга турмушга узатадилар,бахтли булиб яшаши учун.. Кичикина Музаффарни бошида янги угай отасиникига олиб кетиб бирга яшашади,аммо уларни янги оиласига бегонасираб куника олмаганидан кейин,бува бувиси уйларида бутунлай колдиришади.Музаффар отаси ва онаси тирик була туриб улар билан бирга яшай олмаслигини кичкина мургак калби билан,сезар аммо яхши тушунмас катталарни хар хил гапларидан отаси ёмонлик килганлигини шу сабабли бир умур ота-она мехригазор булиб яшашга махкум булганлигини тушунади. Купинча биз инсонлар болаларни кичик хали хеч нарсага тушунмайди деб, уйлаб катта хато киламиз бундай ота-онасиз яшаган болалар тез улгайиб хаётдан олдинда хаммадан нафратланиб аламзада булиб яшашларини уйлаб хам курмаймиз. Музаффар хам буваси ва бувилари,тогалари канчалик мехрибон булиб мехр беришмасин,барибир ота-онани урнини боса олишмайди....У богчадан бошлаб то мактаб ва хатто олийгохда укиганида хам узини ёлгиз хеч кимга кераксиз хис килиб,ота-она мехрига зор булиб яшайди. Катта тогаси Олимбой уни узи эътибор бериб тарбиялар, ёшлигидан бокс тугарагига олиб бориб уни сипорт билан шугуланишига ёрдам бериб бекор юришига куймасди. Сени узим одам киламан,Худо хохласа келажагинг яхши булади деб, куп мехрибончилик килар,чиройли кийим бошлар олиб кийгизар, керакбулганида кулига хар доим пул берар мактабда узини кизи Асал билан биргаликда овкат олиб енглар дея тайинларди.. Музаффарни яхши курадиган ягона инсони тогаси ва унинг якаю ягона кизчаси булган Асал эди,улар бир-бирларидан иики ёшга фарклари булиб,бирга уйнашар бирга богча ва мактабларга катнаб катта булишган эдилар. Асал хам Музаффарни яхши курар,узини акасидай куриб хамма сирлари ва фикирларини бирга уртоглашарди,улар хар доим бирга эдилар.  Асални Музаффарга булган якин мехрини куриб отаси Музаффар укийдиган рус мактабига беради,иккаласи ака -сингил булиб бирга бориб укиб келишлари учун.Асал билан Музаффар мактабда хам хар доим бир-бирларидан хабар олиб туришар,бошка болалардан узларини химоя килишардилар. Музаффар хаётдан аламзада булиб усаётганлиги учун-ми,болалар билан аямасдан муштлашар безори деган номни хам узига ортириб олган эди. Мактабда ва махаллада хам купчилик болалар у билан уйлаб муомила килишар тугрироги унинг муштидан куркишарди,чунки бокс билан мунтазам шугуланиб келганлигини билишар ва муштидан татиб куришни хохлашмасди. Асал чиройли киз булганлигидан, купинча керга боришмасин тинчлик билан бориб келинмас охири ё муштлашув ёки жанжал билан якунланар..Асалга куз олайтирган болаларни эса Музаффар адабини берар,биронтасини асло унга якинлаштирмасди. Асал катта булгани сари гузалашиб борар,хар доим чиройли кулгучлари билан кулиб караганида,унинг бу карашларига Музаффар хам эриб кетар, даров жахлидан тушиб мулойим булиб коларди. Асал хам бундан хурсанд булар,бошида кандай кучли мехрибон дусти ва акаси борлигидан фахирланарди,купинча ярим кечасигача биргалашиб дарс тайёрлашар.чарчаб колганларида Асал баъзан Музаффарни хонасида хам ухлаб коларди. Йиллар утиб улар вояга етдилар иккалалари хам олийгохларда талаба булиб укишга катнай бошладилар,Музаффар икки курс юкорида укир, Асал биринчи курсда булса хам улар танафусларда бирга учрашиб гаплашишар бирга овкатланишардилар уларни бундай иноклигига хамма хавас коларди.. .Асал иккинчи курсда укий бошлаганида узининг бошка бир курсдоши билан, дустлашиб гаплаша бошлайди уни бошка йигит билан гаплашиб кулишиб юрганларини курган Музаффарни жахли чикади. Йигит билан эркакчасига гаплашиб олмокчи булиб чакиртиради ташкарига,аммо Музаффарни килигларини яхши билган Асал бирга боради ва тангишинг бу менинг энг якин курсдош дустим Анвар деб, уларни урталарига тушиб туриб олади. -- Боплаб тазирини бермокчи булиб келган Музаффар хам Асални олдида ноилож кул бериб танишишга мажбур булади. --  Асал бу киши Музаффарбек акам буладилар уйлайманки муамо булмайди кадирдон дуст булиб кетасизлар деган умидаман деб, иккалаларига караб чиройли кулиб турарди.
2. МЕХМОН БУЛСА КУНГЛИНГА СЕВГИ... ИШКНИНГ ДАРДЛИ НОЛАСИ ТУЛСА.. ЮЗЛАРИГНИ  ТАРК  ЭТСА  КУЛГУ,,,,,, СЕВГМЛГГНИ  СЕВГАНИ  БУЛСА...!!!! (Робиябегим)    Музаффар уша Анвар билан танишган кунидан бошлаб Асал энди узидан узоклашаётганлигини ва уша такасалтанг, узига бино куйган йигитни ёктириб колганлигини сезади,негадир гаши келиб рашк кила бошлади. Олийгохда купинча танаффусда Асал билан кулишиб гаплашиб турганини курса олдиларига келмасдан узокрокдан кузатар,аламдан узин куйишга жой топа олмасдан сипортзалга бориб узича машк килар..Музаффар узидаги биринчи марта хаётидаги бу узгаришни, аслида булса узи хам Асални жонидан ортик севишини шунинг учун уни хаммадан кизганишини тушунмас сезса хам тан олгиси келмасди. Кундан кунга ойдан ойга Асал билан Анвар бир-бирларига якин булиб нихоятда  иноклашиб дарсларда хам бирга утирардилар.. Анвар кизларни кунглини олишга устаси фаранг йигит булганлиги учун Асални уз домига илинтириши осонгина хал булади,чунки Асал жуда хам тугри ишонувчи кизлардан булганлиги учун-ми,бу йигитга ишонган эди. Асал кейинги вактларда купинча укишдан кейин,хар хил бохоналар килиб Музаффар билан,кетмасдан Анвар билан айланишга бирга борар, киматтбахо рестаранларда овкатланишар,янги хинд киноларга хам борарди... Асалдаги узгариш Музаффарни хавотирга солиб,Анвар билан учрашиб синглисини тинж куйишини акс холда Асални отасига хаммасини айтиб беришини айтади.. Унинг шу гапларидан кейин,Анвар бир оз чучиб уйланиб кадам босадиган булади, Музаффарга карши бир огиз хам гап кайтара олмайди,чунки у билан уриша олмас олийгохда Музаффарни обру эътибори баланд эканлиги спортдан куплаб голибликларни кулга киритиб юрганини биларди. Агар уруш чикариб каршилик килса,уктувчилар ёнини олишини ва узини утмишидаги сирлари очилиб колишини истамасди. *******              Анвар билан сиз азиз укувчиларимни батафсилрок таништириб утишга карор килдим,сабаби хикоямизни учунчи кахрамонларидан бири булганлиги учун.  Анварлар оиласи Тошкентнинг Куйлик томонида жойлашган булиб,отасикатта мансабдор пулдор инсонлардан,онаси уй бекаси булса-да уларнинг уйларида хизматкорлар ишлатишар,жуда бойлика хирс куйган хамма нарсани отаси пул деб уйлайдиган инсонлардан эдилар. Уларнинг оилаларида 3- нафара фарзанд булиб,икки угил бир кизлари булиб хадан ташкари эркатой,хохлаган нарсаларини олиб бериб,айтганларини килиб,хамма нарса билан таминлаб билганларича тарбиялардилар.Катта фарзандлари Анвар булиб уни узлари эркалатиб уз холига ташлаб куйиб пул бериб ургатиб тарбияси огирок болалардан килиб тарбиялган эдилар.Анвар кулига пул тушиб босар тусарини билмасдан 17-18 ёшдан бузула бошлайди, кучада ярим тунгача сандроклаб юриш,дадасини мошинасини сураб хам сурамасдан хам миниб кизларни айлантириш,тамаки чекиш, хохлаган ишини килиши ва бошка купгина шухликларни килиб уз билганича яшарди. Бундай ёшда тарбия бузулганидан кейин унинг кулогларига отасини ё онасини гаплари ва насихатлари кирмас,куча безориси булган болалари гурухига кушилиб колиб,аста секин арок ва бошка нарсаларни кайфи камлик килибми ё пулдорни фарзанди булганлиги учунми дорига урганиб укишни хам ташлайди. Пулдор ва амалдор отаси бу ахволдан хабар топиб,дархол Анварни шунака касалларни даволайдиган шифохонага ёткизиб даволатади... Орадан иики йилни утказиб пулни кучи билан,яна иккинчи курсга катнаб укий бошлаган вакти эди,хамон шифокор куригидан утиб турар,назорат остида даволаниб юрарди.Анварни бу холга тушиб колганлигини оиласидагилардан бошка хеч ким билмас билдирмасдилар,хатто уйларини сотиб бошка махаллага кучиб кетишади.. Кариндош, уруглар ва сураганларга Анварни шифохонада даволаниб юрганини беркитиб,харбий хизматга кетган деб,хаммани алдайдилар узларини мансаб ва обру эътиборларини уйлаб.... ****** Асал  булса адашиб иккинчи курсга утганларидан сунг бу янги келган чиройли, келишган,сочларини устириб оркасига каратиб тараб,яхши кийиниб узига караб бино куйган бошка курсдошларидан ёши катта булган Анварни севиб дустлашиб колади.... Анвар хам Асалга бефарк эмасди,курсдош кизлар ичида энг гузали,хаммадан чиройли кийиниб аъло бахоларга укиши ва бошка кизларга ухшамай худди угил болалардай велосипед миниб туп уйнашларини, жуда шух кувнок, куркмасликларини куриб ёктириб колган эди.. Асал охирги вактларда ннгадир Анвар ундан узоклашаётганлигига тушунмас у олдингидай узи билан бир жойда утирмасликларини узини олиб кочишини сезиб узи якилаша бошлайди. Асли севги мухаббат шундайки,ким сендан узоклаша ушанга интиласан, ким сенга якинлашиб борини беришга тайёр булса хам унга эътибор бермайсан. Асал хам уни севадиган хакикий ошик йигитларга карамас кузларига Анвардан бошкаси куринмас,узоклашиб узини олиб кочгани сари яна каттикрок севиб якинлашишга харакат килаверарди. Анвар булса Музаффарни огохлантирганидан сунг,Асални узидан совитиш учун,рашкини келтириб бошка кизлар билан юра бошлади,зора бу киз мендан узоклашса кулогим тинчрок юрсам деб,чунки унга севги мухаббат бир уйиндай гап эди. Пули куп узига тук оилада усганлиги,хеч качон кийинчилик курмаганлиги учунми севгига купам ишонмас,узини купрок севар ,пулинг булса кизлар узи олдига окиб келаверади деган тушунча билан яшарди. Асал эса кундан кунга хамон Анварни бошка кизлардан рашк килар,нега бундай килаётганлигига тушунмасдан кийналарди,охири чидолмасдан узи олдига бориб гаплашиб олишлари кераклигини айтади. Анвар фурсатдан фойдаланиб атайлаб уни масхара килиб акаси Музафардан уч олиш пайти келганини сезиб аста кизга якинлашиб гапира бошлади: --Э Асалхон, олдин спортсмен, ва сизга коровулик килиб юрадиган муштумзур акангиздан рухсат олиб келинг кейин,гаплашамиз?- деди захархандалик билан. - Канакасига ахир Музафар акам сизга кул кутармайдилар,сизни узим таништириб куйганлим-ку?- Нега бунака дейсиз деди йиглагудай булиб Анварни нима максадда бундай деганинини тушунолмай. -- Акангиз сиз билан гаплашмаслигимни тинж куйишимни гапириб мени куркитмокчи булди?Нима хабариз йук-ми,сизга айтмадими?- деди бошкаларга хам эштириб. МУХАББАТ.. Ёлгон севги ёлгон мухаббат Юракларда уйготар нафрат Агар севсанг кимнидир дилдан Юрак юрагингдан  сев  факат Севги эмас шунчаки эртак Уйин билма бу пок туйгуни Кимдир сени севса эй тентак Унга  совга  килма   кайгуни Бу шундайин ноёб хиссиёт Кимлигингни курсатар асли Уни  асра  килгин  эхтиёт Бу Аллохнинг тухфаси асли Азоб берма шунчаки калбга Шу ишк сени килар девона Сен шунчаки орзу бул асли Севар ёринг булсин парвона Севги ишк ва нафис мухаббат Хар кунгилга мехмон булмайди Кимни   калби пок булса асли Бу  туйгуни  уйин  билмайди Бу дунёга келасан бир бор Сев севилиб бир умр яша Кадрига ет бундай хавасни Инсон бул узингга яраша Давоми бор Эслатма: Гурухдаги шахсий ижодларни сурамасдан кучирманг! Группа админкаси Саидова Гульнора Рахматуллаевна.

скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий