Тақдирдан қочмоқ

Тақдирдан қочмоқ...
Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик қилган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига, тушга яқин бир  одам ҳовлиқиб келди.  Соқчиларга шахсий масала юзасидан Ҳазрат Сулаймонни кўриши лозимлигини айтиб  дарҳол ичкарига кирди. Сулаймон қўрқувдан титраб, ранги оқариб кетган одамдан сўради:—    Тинчликми нима гап? Нега бунчалик ваҳимага тушдинг?
Нима дардинг бўлса, айт менга…
Одам ҳовлиқиб:
—    Бугун саҳарлаб Азроилни кўрдим. Менга қўрқинчли бир қараш қилди-да, кейин узоқлашди. Тушундимки, у менинг жонимни олишга қарор қилган…
—    Тушунарли. Нима қилишимни истайсан?
Одам ёлворди:
—    Эй, жонларнинг қўриқчиси, мазлумларни ҳимоя қилувчи Сулаймон… Сен ҳамма нарсага муқтадирсан. Қуш, бўри, тоғ, тош, сенинг амрингда. Шамолга буюр. Мени бу ердан Ҳиндистонга олиб кетсин… Шунда Азроил  мени топа олмайди.  Мен эса  жонимни сақлаб қолган бўламан. Мадад сендан…
Сулаймон, одамнинг ҳолига  ачинди.  Шамолни чақирди:  “Бу одамни дарҳол олиб Ҳиндистонга элтиб қўй…” амрини берди…  
Шамол зудлик билан одамни олиб Ҳиндистондаги узоқ бир оролга этиб ташлади. Эртаси куни Ҳазрати Сулаймон мажлис қилиб, ҳамма келганлар билан танишиб чиқди. Бир пайт Азроилнинг ҳам йиғинда ўтирганига кўзи тушди. Уни ёнига чақириб:  
—    Эй Азроил… Кеча у одамга нега дарғазаб қарадинг? Жонини олсанг олардинг, нега уни бунча қўрқитдинг? – деди.
Азроил жавоб берди:
—    Эй, дунёнинг улуғ султони.. Мен у одамга ғазаб билан, қаҳр билан қарамадим, ҳайрат билан боқдим. У янглиш буюрди деган ваҳм қамради. Уни бу ерда кўриб  шоширдим. Чунки Тангри менга буюрган эдики: “Боргин, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол” деганди… Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу оқшом Ҳиндистонда бўла олмайди, бу қандай бўлди деб ҳайратга тушдим… Унга бундай қарашимнинг сабаби шу эди. Ҳақиқий ҳайрат шуки, кеча оқшом мен у одамни Ҳиндистоннинг фалон оролида жонини олдим!
Мавлоно сўрайди:
—    Кимдан қочамиз, ўзимизданми? Бу хомхаёл… Кимдан қочиб қутуламиз… Тангриданми? Қандай гуноҳ… Дунё Тангридан ғофил бўлмоқда… Дунё, пул, аёл, кийим-кечак – тижорат эмасдир. Буни билиб ол…
Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан  Кавсар таржимаси.
скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий