Бир қуш сабаб мусулмон бўлганлар

Бир қуш сабаб мусулмон бўлганлар......,.

Қуръони Каримнинг Намл сурасида Сулаймон алайҳиссалом билан Ҳудҳуд номли қуш ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Ўша суҳбатда Ҳудҳуд Сабаъ мамлакати, ўша мамлакатга бир аёл маликалик қилиши, малика ўз қавми билан Қуёшга сиғинаётгани ҳақида хабар келтиради. Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуд орқали ўша маликага бир мактуб юборадилар. Мактубда  «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг» деб ёзилган эди. Мактубни ўқиган малика ўз аёнлари билан маслаҳатлашади. Аёнлар унга истаган ишини қилишини, нима деб буйруқ берса, улар шунга рози бўлишларини айтадилар. Малика Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юбориб, натижаси нима бўлишини кутади. Элчи Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганида, у зот: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз»дейдилар. Кейин малика Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига қўшини билан келишга қарор қилади. Малика келгунича унинг Сабаъдаги тахти ўзидан олдин олиб келиб қўйилади. У келиб тахтини кўради-да «Худди ўшанинг ўзи» дейди. Кейин унга саройга кириши айтилганда, у биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройга киради ва «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деб айтади.

Шу тариқа Ҳудҳуд бир мамлакат аҳолисининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлади.

скачать dle 12.1
Добавить комментарий

Оставить комментарий